Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий Осиё давлатлари бу йил уруш қатнашчиларига қанчадан мукофот пули берди?

Марказий Осиё давлатлари бу йил уруш қатнашчиларига қанчадан мукофот пули берди?

9 май – фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Марказий Осиё давлатларида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бир марталик пул мукофотлари берилди.

Ушбу пул маблағлари миқдори Марказий Осиё давлатларида Ўзбек сўмида 1,5 млн сўмдан тортиб 86,2 млн сўмгача этиб белгиланди.

Хўш, 5 та давлат ҳукуматлари бу йил уруш қатнашчиларига қанчадан мукофот пули берди?

Ўзбекистон жорий йилги «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари (айрим манбаларга кўра, ўтган йили уларнинг сони республикада 174 нафар бўлган)га 20 млн сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Шунингдек:

  • Қозоғистонда (яшаш ҳудудига қараб) – 1,5 – 3 миллион тенге (тахминан 43,1 – 86,2 млн сўм);
  • Қирғизистонда 20,4 минг сом (тахминан 2,9 млн сўм);
  • Тожикистонда 40 минг сомоний (тахминан 46,2 млн сўм);
  • Туркманистонда 200 манат (тахминан 1,5 млн сўм) пул мукофоти берилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг