Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 январдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, иқтисодиётдаги юқори талаб динамикаси таъсирида шаклланаётган кутиламаларни инобатга олиб асосий ставка даражаси ўзгаришсиз қолдирилган.

Янгиланган прогнозларга кўра, асосий сценарий бўйича 2024 йилда умумий инфляция 8-9 фоиз, базавий инфляция даражаси эса 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

«Марказий банк асосий ставка бўйича келгуси қарорларини умумий инфляциянинг янгиланган прогнозларидан келиб чиқиб қабул қилади ва инфляциянинг 5 фоизлик таргет кўрсаткичига эришиш учун зарур пул-кредит шароитларини таъминлаб боради», – дейилади МБ пресс-релизида.

Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 14 мартга белгиланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг