Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марғилонда бир оиланинг 6 аъзоси жонсиз ҳолда топилди

Марғилонда бир оиланинг 6 аъзоси жонсиз ҳолда топилди

Фото: Xabar.uz

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб «Дарё» маълум қилди.

Қайд этилишича, 26 январь куни соат 12:30 ларда Марғилон шаҳар «Ватан» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда истиқомат қилиб келган эр-хотин Н.М. (1967 йилда туғилган) ва З.М. (1970 йилда туғилган), уларнинг қизи Д.И. (1994 йилда туғилган), набиралари С.М. (2019 йилда туғилган), М. 2017 йилда туғилган) ва М. (2021 йилда туғилган) яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадон уч хонадан иборат бўлиб, хонадоннинг ёпиқ айвон (балкон) қисмига ўрнатилган, чет элда ишлаб чиқарилган «Ваиллант» русумли иситиш қозони («котёл»)дан ташқарига чиқарилган мўриси қўлбола, полиэтилендан ишланган бўлиб, мўрини хонадан ташқарига чиқиш қисмидаги бир-бирига киришган жойи қизиш ҳисобига очилиб қолиши натижасида хонага ис гази тўпланиб қолгани маълум бўлган.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, кўздан кечиришда иситиш қозонидан ностандарт ҳолатда мўри ташқарига чиқарилгани ва натижада полиэтилендан ишланган мўри қизиши натижасида киришган жойидан чиқиб кетиши оқибатида, ис гази назоратсиз, хонадон ичкарсига тарқалишига сабабчи бўлгани кўрсатилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш, ўткир юрак нафас етишмовчилиги оқибатида юзага келганлиги аниқланган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг