Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳаллий ҳокимларнинг ваколатини қисқартирувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Маҳаллий ҳокимларнинг ваколатини қисқартирувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

  • маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган Раис бошчилик қилиши;
  • Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги;
  • кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида Конституцияда кафолатланган нормалар билан бир қаторда «Кенгаш сўрови», «Кенгаш текшируви» каби янги институтлар киритилмоқда. Шу билан бирга қонун лойиҳасида Халқ депутатлари Кенгашида қандай комиссиялар тузилиши бўйича нормалар аниқ белгиланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Конституцияда халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг