Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лотин ёзувига ўтишда АКТнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Лотин ёзувига ўтишда АКТнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун, 23 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги қарори ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Вазирлик марказий аппарати департамент, бошқарма ва бўлимларнинг ҳужжатлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари, шунингдек, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори, филология фанлари номзоди, доцент И. Азимов ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори, педагогика фанлари номзоди, доцент А. Эминовлар иштирок этди.

Аввало, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н. Абдуллаев томонидан Вазирлик ҳамда тизимдаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритишни ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Вазирлик ҳамда тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг барча даражадаги раҳбар ва ходимларида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритиш кўникмаларини шакллантириш, бу борада мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Вазирликнинг тегишли буйруғи билан 2022 йил 1 июлдан 1 сентябрга қадар босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишга қарор қилинганлиги маълум қилинди.

Тадбир меҳмонлари АКТ вазирлиги ҳам биринчилардан бўлиб, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтаётганлиги тўғри қарор экани, мазкур жараёнда, албатта, баъзи жузъий камчиликларга йўл қўйилиши мумкинлигини ва Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган 2023 йил 1 январгача уларнинг олдини олишга фурсат бўлишини таъкидлади.

Жумладан, Ўзбекистонда ёзув алмашинуви босқичлари, дуч келинган қийинчиликлар, эришилган ютуқлар, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишда АКТнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашилди.

Муҳокама ва савол-жавоблар кўринишида ўтган давра суҳбатида иштирокчилари мазкур жараёнда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг