Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Курск: Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди

Курск: Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди

Россия Курск вилоятида асирга олинган 115 нафар ҳарбий хизматчини Украина асирлигидан қайтарди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигида маълум қилинди.

«Музокаралар натижасида Курск вилоятида асирга олинган 115 нафар россиялик ҳарбий Киев режими назорати остидаги ҳудуддан қайтарилди. Бунинг эвазига Украина Қуролли кучларининг 115 нафар ҳарбий асири ўтказилди», – дейилади ҳарбий департамент хабарида.

Таъкидланишича, озод этилган барча ҳарбий хизматчилар ҳозирда Беларус давлатида бўлиб, у ерда уларга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, кейинчалик улар Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитация қилиш учун Россияга олиб кетилади. 

Ҳарбий хизматчиларга «қариндошлари билан боғланиш имконияти ҳам берилган».

Қайд этилишича, россияликларни Украина асирлигидан қайтариш чоғида БАА «гуманитар характердаги воситачилик саъй-ҳаракатларин» амалга оширган.

Бу Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужумидан кейин Москва ва Киев ўртасидаги биринчи ва Украинага босқиндан бери БАА воситачилигида амалга оширилган еттинчи (жами 1 788 нафар асир) алмашинувдир.

Эслатиб ўтамиз, Курск вилоятида жанглар 6 августдан бери давом этмоқда. 7 август куни минтақада, 9 августда эса федерал даражадаги фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг