«Курск вилоятида 11 минг Шимолий Корея аскари бор» — Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский Украина разведкаси маълумотларига таяниб, Россиянинг Курск вилоятида Шимолий Кореядан келган 11 минг ҳарбий хизматчи борлигини таъкидлади.
«Курск вилоятида 11 минг Шимолий Корея ҳарбийлари бор. Биз улар сонининг кўпайганини кўряпмиз, бироқ ҳамкорларимизнинг муносабати кучайганини кўрмаяпмиз», — деди Зеленский.
КХДР ҳарбийлари Украинага қарши жанговар ҳаракатларга жалб этилганин Россия томони инкор этилмаяпти. Ғарб давлатлари бу ҳолат можаронинг жиддий авж олиши деб билади.
Россиянинг ҳужуми кучаймоқда
Сўнгги 24 соат ичида руслар Донецк вилоятининг Курахово шаҳридан икки қанотдаги украин бўлинмаларини сиқиб чиқаришни давом эттирди ва янги ҳудудларни эгаллаб олди, дея хабар бермоқда Украинанинг бир қанча манбалари.
Украиналик ҳарбий блогерлар Богдан Мирошников ва Олег Петренко русларнинг Курахов ва Курахово-Запороже магистраль йўналиши бўйлаб жанубдан — Богоявленка, Максимовка ва Ясная Полянадан анча тез олдинга силжигани ҳақида хабар беришди.
Бундан ташқари, Мирошниковнинг сўзларига кўра, сув омборининг шимолий қирғоғида руслар Степановкадан ҳам кўпроқ олдинга силжишган — улар кейинги қишлоқ, Илйинкани аллақачон эгаллаб олишган.
Аввалроқ КХДР Россияни ўқ-дори ва аскарлар билан таъминлаши эвазига йилига 700 минг тонна гуруч ва космик технологиялар олиши ойдинлашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter