Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кўмиртаъминот» мансабдори ночор оилаларга аталган кўмирни сотиб юборди

«Кўмиртаъминот» мансабдори ночор оилаларга аталган кўмирни сотиб юборди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Самарқанд вилоятида имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган 50 тонна кўмирни сотаётган омбор мудири ва қоровули ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Кўмиртаъминот» МЧЖнинг Самарқанд филиали «Мароқанд» кўмир омбори мудири Ж.П сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, эҳтиёжманд оилаларга имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган 50 тонна кўмирни фуқаро А.А.га 37,5 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 13,2 тонна кўмирни омбор қоровули Х.Ж. ёрдамида етказиб бериб, келишилган пуллар ҳисобидан 28 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг