Кекса ҳарбий 25 йилдан сўнг аёлни иккинчи марта ўлимдан қутқарди
Ияналик аёл (Хунан провинцияси, Хитой) Сю Кан автомобил тормозини кескин босгани учун ҳовузга ағдарилиб кетди.
Шошиб қолган аёл машина эшигини очишга уринсада уддасидан чиқолмади, фақат ойнани яримигача очиб ёрдам сўраб бақиришга имкон топди.
Каннинг қичқириғини яқин атрофда яшовчи нафақадаги ҳарбий 71 ёшли Танг Кеминг эшитгач уйдан югуриб чиқди. Ва кетмонни олиб, машинага югурди. У кетмон ёрдамида машина ойнасини синдириб аёлнинг қирғоққа чиқишига ёрдам берди.
Аммо энг қизиғи – улар 25 йил олдинги учрашувни ёдга олишди. Яъни қария Кан Сюни 25 йил олдин худди шу ҳовуздан қутқариб қолганди. Ўша пайтда аёл кичкина қизалоқ эди ва биринчи синфда ўқирди. Кўпчилик энди кекса халоскорни Кан Сюнинг қўриқчи фариштаси деб аташмоқда, аммо отахон камтарлик билан фаришта эмаслигини, балки инсонийлик бурчини адо этганини таъкидламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter