Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди
Бобоқулов Сирожиддин Суюнович Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар С. Бобоқулов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Муратов Алишер Акмалович Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар А. Муратов «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлов амалга оширилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter