Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кадастр ходимининг калтакланиши бўйича жиноят иши очилди

Кадастр ходимининг калтакланиши бўйича жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида эркак ва унинг ўғли хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Бош прокуратура ҳолат назоратга олинганини маълум қилди. 

«Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Бош прокуратура матбуот котиби хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг