«Жо қаерда?» Ижтимоий тармоқларда Байден ўлган деган миш-мишлар тарқалди
Ижтимоий тармоқларнинг америкалик фойдаланувчилари ўртасида «Байден ўлган» деган миш-мишлар тарқалмоқда — гап шундаки, АҚШ президенти неча кундирки оммага кўриниш берган эмас, президентлик пойгасидан чиқишини ҳам ёзма ифодалаганди.
«Агар бугун эрталаб халққа мурожаат қилаётган тирик Жо Байденнинг видеосини кўрмасак, у ўлган ёки ўлим тўшагида ётибди. Бошқача тушуниш мумкинмас», — деди ёзувчи Дарла Шайн.
«Хабарларга кўра, Жо Байденни сўнгги марта омма олдида 17 июл куни кўришган. Ўшанда унда «коронавирусни аниқлашган» ва бир ҳафта Делавэрда карантинда бўлишини айтишган. Бу Трампга суиқасд уюштирилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. Америка билишни истайди: Жо қаерда?» — деган саволни ўртага ташлади журналист Кайл Беккер.
«Нега ОАВ Жо Байдендан камералар қаршисига чиқишини талаб қилмаяпти? Нега Конгресс талаб қилмаяпти?!» — деди қизишиб YourVoice America бошловчиси Билл Митчелл.
АҚШ президентининг X (Twitter)даги расмий аккаунтидаги охирги постга қолдирилган фикр (коммент)ларда Байдендан бугунги газета билан суратга тушишни талаб қилишмоқда. Ушбу таклифни қўлловчилар сони 20 мингдан ошиб кетди.
Оқ уй маъмурияти президентнинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб, Байден душанба куни масъуллар билан миллий хавфсизлик бўйича виртуал форматда учрашув ўтказганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter