Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италия президенти Ўзбекистонга келади

Италия президенти Ўзбекистонга келади

Фото: BBC

Италия Республикаси президенти Сержио Маттарелла расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда. Ташриф  9−11 ноябрь кунларига режалаштирилган.

«Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқейи сабаб алоҳида аҳамиятлидир», дея қайд этади Agenzia Nova агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7-9 июнь кунлари Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Италияга борганди. Давлатимиз раҳбари Кижи саройида бўлиб ўтган музокаралар якунида Сержио Маттареллани мамлакатимизга расмий ташриф билан келишга таклиф этганди.

Маълумот учун, 1997 йилда Италия президенти Оскар Луижи Скалфаро ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг