Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бахтсиз ҳодиса туфайли хотирадан ўчган 39 йил...

Бахтсиз ҳодиса туфайли хотирадан ўчган 39 йил...

фото: 120.su

Италиялик Лусиано Aдамони машина уриб юборди ва у комага тушиб қолди.

Бир неча кундан сўнг, 60 ёшли Лусиано уйғонди, аммо бошидан олган жароҳати натижасида у ҳаётининг сўнгги 39 йилини бутунлай унутди. Эркак қўрқув билан ойнадаги ўзининг аксига, рафиқаси – 58 ёшли аёлга (уни 19 ёшли келин сифатида эслади)  қўрқув билан қаради. Уни дада деб атаган 30 ёшли йигитни кўрганида қўрқув ва ҳайрати янада ошди.  Бундан ташқари,  Лусиано замонавий технологиялар билан ўзгарган ҳаётдан даҳшатга тушди.

Бироқ, Лусиано ўзининг кўникувчанлиги билан мўъжиза яратди. Унга психологлар ўз оиласини қабул қилишга ва унутган йиллар учун кўп қайғурмасликка ёрдам берди. Лусиано учун ҳақиқий тасалли бу мактабдаги иши бўлди. У болалар билан кўп мулоқот қилади ва улар бу одамнинг ғайриоддий аҳволини билиб  ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Яъни болалар у ёдидан чиқарган барча унутганлари ҳақида айтиб беришади. Aйтганча, Лусиано билан ҳалокатли тўқнашувни содир этган ҳайдовчи ҳалигача топилмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг