Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT соҳасида ютуққа эришган қизларга ҳам «Зулфия» мукофоти берилиши мумкин

IT соҳасида ютуққа эришган қизларга ҳам «Зулфия» мукофоти берилиши мумкин

2023 йил сентябрь ойига қадар тегишли вазирлик ва идоралар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизлар ҳам тақдирлаб бориш тартибини жорий этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқадилар.

Бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида гап боради.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 25-мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш назарда тутилади. Унда, жумладан, ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни ҳам тақдирлаб боришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Ушбу йўналишда хотин-қизларни саралашда уларнинг яратган дастурий таъминоти, мобил иловаси, компьютер ўйинлари, ихтироси, технология ва технологик жараёнларни такомиллаштириш борасидаги ишланмаларини давлат ва жамият бошқаруви, ишлаб чиқариш,  ижтимоий соҳадаги долзарб муаммоларни ҳал этишга хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг