Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди

Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идораси матбуотда ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга рози бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

"Маълумотларга қарамасдан, ҲАМАС ҳали ҳам келишув таклифига жавоб бермади", дейди Бенямин Нетаняху идорасига асосланиб The Times of Israel нашри.

Бугун, 15 январ куни ОАВ Исроил расмийлари келишув бугун кечқурун ёки пайшанба куни тушдан кейин имзоланишини кутишаётгани ҳақида хабар берди. Хусусан, Walla News нашри манбаларга таяниб, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда ютуқ бўлгани ва ҲАМАСнинг ҳарбий раҳбари Муҳаммад Синвар келишув шартларига розилик берганини ёзди. 13 январ куни Reuters Қатар келишувнинг якуний лойиҳасини Исроил ва ҲАМАС вакилларига топширгани ҳақида хабар берди.

14 январ куни Қатар пойтахти Доҳада Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қатар бош вазири маслаҳатчиси ва ТИВ расмий вакили Мажид бин Муҳаммад ал-Ансорий музокаралар якуний босқичда эканлигини маълум қилди. Шу билан бирга, у "ҳозир содир бўлаётган нарсадан жуда хурсанд бўлишнинг маъноси йўқлигини" таъкидлади. "Расмий эълон қилинмагунча, ҳеч қандай келишув бўлмайди", деб хулоса қилди дипломат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг