Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испанлар COVID чекловисиз биринчи кечада кўчада рақс тушишди

Испанлар COVID чекловисиз биринчи кечада кўчада рақс тушишди

Фото: menzikulati/twitter.com

Испания аҳолиси COVID-19 пандемияси шароитида чекловларсиз биринчи кечани кўча рақслари билан нишонладилар. Мамлакатда фавқулодда ҳолат 2020 йил октабридан бери амалда. Унинг амал қилиш муддати 8 май куни маҳаллий вақт билан соат 22:00да тугади, деб хабар беради El País газетаси.

Мадридда 9 майга ўтар кечаси фуқаролар шаҳар даҳаларини, шунингдек, марказий Пуэрта-дель-Соль марказий майдонини тўлдиришди. Улар роса хурсандчилик қилишди.

Барселонада бир неча юзлаб аҳоли тунда шаҳарнинг турли жойларида, шу жумладан, Олий суд биноси ёнида тўпланишди. Улар, шунингдек, рақс тушишди ва ва ижтимоий масофани эътиборсиз қолдиришди.

Фавқулодда ҳолатнинг бекор қилиниши испанларга нафақат барларга ташриф буюриш ёки истироҳат боғида пикник учун йиғилиш, балки ҳудудлараро саёҳат қилиш имкониятини беради. Чеклов чоралари туфайли шошилинч бўлмаган саёҳат қилиш тақиқланди ва кўпчилик бошқа шаҳарларда яшовчи қариндошларига бориш имкониятини сабрсизлик билан кутишаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг