Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқида 400 миллионга яқин COVID сертификатлари берилган

Европа Иттифоқида 400 миллионга яқин COVID сертификатлари берилган

Фото: «AP Photo / Manu Fernandez»

Европа Иттифоқида жорий йилнинг июлидан бери 400 миллионга яқин Европа рақамли COVID-сертификатлари берилган. Бу ҳақда «РИA Новости»га берган интервьюсида Еврокомиссия вакили маълум қилган.

«Ҳам қонунчилик жараёни, ҳам техник тараққиёт (ЕИ рақамли COVID сертификатлари тизимлари) рекорд даражада тезлик билан якунланди. Март ойида ёзги таътилда умумевропа тизимини жорий этишни ваъда қилгандик. Лекин биринчи рақамли COVID сертификатлари ЕИда июль ойидан анча олдин чиқарилган эди. Ҳозирги вақтда 400 миллионга яқин бундай ҳужжатлар тузилган», — деди агентлик суҳбатдоши.

Бугунги кунда Европа Иттифоқида катталар орасида ҳаммаси бўлиб тўртта вакцина тасдиқланган: Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca ва Johnson&Johnson.

Яна бир нечта дорилар, шу жумладан, Россиянинг Спутник V вакцинаси ҳам регулятор томонидан кўриб чиқилмоқда. 1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқи электрон коронавирус сертификатини расман ишга туширди.

Бу унинг эгаси коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлигини ёки ПЗР тести манфий чиққанини ёки коронавирусга чалиниб, иммунитет ҳосил бўлганлигини тасдиқлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг