Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«INVEST FINANS BANK» АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

«INVEST FINANS BANK» АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида «INVEST FINANS BANK» АЖнинг кредит хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.

Жумладан, «INVEST FINANS BANK» АЖ томонидан Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида жойлашган LED мониторли реклама объектларида эълон қилинган «50 000 000 танишларсиз, 50 кун фоизларсиз, 5 йилга, таътил учун, таъмирлаш учун, техника учун» мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди.

Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, фақатгина «INFIN BLACK» кредит картаси учун 50 миллион сўмгача, 60 ойга, йиллик 23,99 фоиздан кредит ажратилиши, картадан нақд пул ечиш 2 фоиз, картадан картага пул ўтказиш 1 фоиз, алоҳида белгиланадиган фоиз ставкаси йиллик 25,55 фоиздан 54,75 фоизгача кўрсатилган.

Кредит бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан «Реклама тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлар  талаблари бузилиш аломатлари юзасидан «INVEST FINANS BANK» АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий  жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг