Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳукумат ташкил қиладиган «Умра» зиёрати мавсуми қачон бошланиши айтилди

Ҳукумат ташкил қиладиган «Умра» зиёрати мавсуми қачон бошланиши айтилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган «Умра – 2024»нинг навбатдаги мавсуми 2024 йил 10 сентябрь кунидан бошланади. Ўзбекистонликлар мамлакат ҳудудларидан ташкил этиладиган тўғридан-тўғри авиақатновларда Саудия Арабистонига олиб борилади.

Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар ҳамроҳ бўлади.

Зиёратчилар Мадина шаҳрида «Grand Shahba», Макка шаҳрида эса «Marmara Group Hotel» меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар улашилади.

Шунингдек, мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади.

Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. Сафар якунида эса зам-зам суви ҳадя қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг