Ҳиндистонда Чандипура вируси тарқалди
Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида тарқалган Чандипура вируси камида 16 инсоннинг ўлимига сабаб бўлди. NDTV маълумотига кўра, вирусни юқтирганлар сони 50 га яқин.
Вирус чивин, пашша ва кана чақиши орқали юқади.
1965 йилда Чандипура шаҳрида энцефалит тарқалганида ушбу вирус биринчи марта қайд этилган. Чандипура вируси жуда оз ўрганилган, унга қарши вакцина ёки даволаш усуллари йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter