Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Марбург вирусига қарши чоралар кучайтирилди

Ўзбекистонда Марбург вирусига қарши чоралар кучайтирилди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Жаҳон Cоғлиқни сақлаш ташкилоти Африка қитъасидаги Руанда давлатида Марбург геморрагик иситмаси қайд этилганлигини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь ҳолатига Руанданинг 30 та округининг еттитасида, жами 26 та тасдиқланган ҳолат рўйхатга олинган ва шундан 6 та ҳолатда ўлим қайд этилган.

ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва бутун дунё даражасида паст деб баҳоламоқда.

Марбург вируси иситмасини олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида билан бир каторда Ўзбекистон Республикасида ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Cанитария назорат пунктларининг (СНП) хушёрлиги оширилган.

Марбург иситмаси билан касалланишни олдини олиш мақсадида:

  • Геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш;
  • гумон қилинган беморлар билан мулоқотда бўлган тиббиёт ходимлари томонидан стандарт эхтиёт чораларини кўриш, қўшимча равишда инфекцияни юқтиришини олдини олишга қаратилган шахсий химоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиш;
  • гумон қилинган беморларнинг қонига тегмаслик, бемор ажратган тана суюқликлари, шунингдек улар билан ифлосланган юзалар билан мулоқатда бўлмаслик;
  • касалликнинг этиологияси, клиникаси, лаборатор ташҳисоти ва касалликни олдини олиш ва профилактикаси бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш;
  • касалликни назорат қилишда хавфсиз инъекция усулларини қўллаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, қайта ишлатилаётган тиббий асбобларни зарарсизлантириш ва чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш;
  • инфекция бўйича аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш каби чоралари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Шу ўринда фуқароларимизга жиддий хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз, дейилади Санэпидқўмита хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг