Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлмоқчи эмас

Ҳиндистон Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлмоқчи эмас

Яқин орада Киевга ташриф буюришни режалаштираётган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия-Украина можаросида воситачи бўлмайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди

Бироқ, у Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийлар ўртасида хабарлар алмашишга рози бўлган. 

Blommberg маълумотларига кўра, Нарендра Модининг воситачи сифатида ҳаракат қилишни истамаслиги Ҳиндистоннинг Россия энергия ресурслари ва қурол-яроғларини арзон етказиб беришга қарамлиги билан изоҳланади.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, жаноб Моди билан учрашув жаноб Зеленский учун Ҳиндистоннинг можарони ҳал қилишдаги ролини муҳокама қилиш учун муҳим. Агентлик қайд этишича, Ҳиндистон бош вазири хавфсизлик нуқтаи назаридан Киевда атиги бир неча соат бўлишни режалаштирмоқда.

8 июль куни Нарендра Моди Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун икки кунлик ташриф билан Москвага келди ва Украинада тинчлик ўрнатилишига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Ташрифдан кейин Кремль Ҳиндистон бош вазири «саъй-ҳаракатларда воситачилик қилаётгандек кўринмаслигини» айтди. Ҳиндистоннинг Wion телеканали жаноб Модининг Украинага ташрифини «дипломатик миссия»нинг давоми деб атади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг