Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда 17 яшар фуқаро нохуш ҳодисага сабабчи бўлди

Пойтахтда 17 яшар фуқаро нохуш ҳодисага сабабчи бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

22 апрель куни Тошкент шаҳар, Сергели туманида 2004 йилда туғилган фуқаро С.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) «Nexia»  русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган «DAF» русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. 

Натижада, «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг