Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди — Бош прокуратура

Генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди — Бош прокуратура

Фото: «Uznews.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бош прокуратура расмий баёнотида.

2019 йил 23 ноябрь куни Д.Пан ЖКнинг 301-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони, генерал-майор Дмитрий Пан вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар тарқалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг