Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада «Cobalt» нефт ташувчи юк машинаси билан тўқнашди

Фарғонада «Cobalt» нефт ташувчи юк машинаси билан тўқнашди

Жорий йилнинг 22 март куни соат 09:50ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-143 «Фарғона-Қувасой» автомобиль йўлининг 1-километрида, И.Каримов ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1997 й.т. Р.Ф. бошқарувидаги «Cobalt» русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи 1968 й.т. Т.М. бошқарувида бўлган «МAN TGA 18480» русумли нефт ташувчи махсус юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ф. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг