Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ҳакимжон Долимов Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳакимжон Долимов 1983 йилда Бувайда туманида туғилган. 2006 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter