Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ака укасининг 10 йиллик алиментини тўлаб берди

Ака укасининг 10 йиллик алиментини тўлаб берди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти Бувайда туман бўлими иш юритувида мавжуд ижро ишига кўра, суднинг 2013 йилдаги қарорига асосан қарздор Н.Х. дан бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Алимент мажбуриятлари қарздорга тушунтирилган бўлса-да, қарздор ота сўнгги вақтларда алимент учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмай қўйганлиги оқибатида 24 млн сўм қарздорлик юзага келади.

Бироқ, ота алимент мажбуриятларини бажариш ўрнига давлат ижрочиларидан қочиб юришни ўзига раво кўради.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2024 йилнинг 12 сентябрь куни Н.Х.га нисбатан қидирув эълон қилиниб, қарздор бугунги кунда Сирдарё вилоятида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрганлиги аниқланади.

Шундан сўнг, МИБ ходимлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан қарздорнинг яқин қариндошларига алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилади ва шу жойда қарздорнинг акаси мардлик кўрсатади.

Яъни, фуқаро М.Х. укасининг алиментдан қарзи учун 9 млн сўм тўлов амалга ошириб, қарздорликнинг қолган қисми учун ундирувчига гуруч таклиф қилади ва ундирувчининг розилиги билан алимент ҳисобига 1 112 кг гуруч берилиб, тилхат асосида алимент қарздорлиги тўлиқ қопланади.        

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг