Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фақат етти мамлакатда ҳавонинг тозалиги ЖССТ талабига жавоб беради — тадқиқот

Фақат етти мамлакатда ҳавонинг тозалиги ЖССТ талабига жавоб беради — тадқиқот

Иллюстратив фото

Сайёрамиз аҳолисининг жуда катта қисми тоза ҳаводан нафас олмаяпти — 2024 йилги ўлчовларга кўра, дунёнинг фақат етти мамлакатида ҳавонинг PM2.5 микрозарралари билан ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган меъёрларга тўғри келган. Бу ҳақда Швейцариянинг IQAir компанияси тадқиқотларида маълум бўлди.

Ҳавоси энг тоза мамлакатлар — Исландия, Австралия, Янги Зеландия, Эстония ва оролларда жойлашган бир нечта митти давлат. Уларда кўрсаткич 1 куб метр учун 5 мкг.дан ошмайди, яъни ЖССТ талабларига мос.

Ҳавоси энг ифлосланган мамлакатлар — Чад, Покистон, Бангладеш, Конго ДР ва Ҳиндистон. 2024 йилда PM2.5 даражаси бу мамлакатларда белгиланган меъёрдан камида 10 карра ошиб кетган, Чадда заҳарли зарралар 18 карра кўп. Дунёнинг ҳавоси энг ёмон 10 шаҳридан 6 таси Ҳиндистонда жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг