Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Носоз дудбурон бир оиланинг бошига етди. Ис газидан заҳарланган эр-хотин ва уларнинг икки қизи вафот этди

Носоз дудбурон бир оиланинг бошига етди. Ис газидан заҳарланган эр-хотин ва уларнинг икки қизи вафот этди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида эр-хотин ва уларнинг икки нафар қизи ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар бермоқда «Daryo.uz». Нашрга кўра, ҳодиса 15 декабр куни содир бўлган. 

Марҳумлар истиқомат қилган хонадоннинг ётоқхона ва ювиниш хонаси қўлбола усулда темирдан ясалган печ билан иситилган, эшик ва дераза ромлари алюминий профилдан ишланган.

Ёнғинга қарши кураш жамияти туман ҳудудий бўлими техник хавфсизлиги муҳандисининг хулосасига кўра, печнинг дудбурони ностандарт ҳолатда ташқарига йўналтирилгани оқибатида, газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази назоратсиз тарқалишига сабабчи бўлган.

«Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, одамларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида юзага келган. Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг