Эндиликда аёлларга ҳимоя ордери онлайн тарзда расмийлаштирилади
Ҳукуматнинг жорий йил 26 августдаги 529-сон қарори билан хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби такомиллаштирилмоқда.
Ҳужжат билан, жумладан, қуйидагилар назарда тутиляпти:
- тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ЯИДХП орқали ҳимоя ордери бериш;
- ордерни электрон шаклда бериш;
- ҳимоя ордерини бериш жараёнини автоматлаштириш;
- профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордерини ташаббус тартибида бериш.
Белгиланишича, ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан тазйиқ, зўравонлик ҳолати ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида берилади.
ЯИДХП орқали ҳимоя ордерини расмийлаштириш ва бериш тўловларсиз амалга оширилади.
Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланганда бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан унинг ташаббуси билан берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter