«Дамас» судраб кетган 1-синф ўқувчиси ҳалок бўлди
Шаҳрисабзда «Дамас» уриб юбориб, сўнг бир неча ўн метрга судраб кетган ўқувчи ҳалок бўлди. Шу кунларда видеоси тарқалган ушбу мудҳиш ҳодиса 2024 йил 19 апрел куни содир бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи К.М. «Дамас» машинаси билан 4К-307 «Шаҳрисабз-Мираки» автомобил йўлида ҳаракатланиб бориб, Шаҳрисабз шаҳар Фусункор кўчасида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчини уриб юборган.
Оқибатда ўқувчи оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter