Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Даҳшат: газ плиталари минглаб ўлимларга сабаб бўлаётгани айтилди

Даҳшат: газ плиталари минглаб ўлимларга сабаб бўлаётгани айтилди

Фото: Xabar.uz

Испаниялик олимлар Европа хонадонларидаги газ плиталари одамларнинг бевақт ўлишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Жауме университети олимлари тадқиқот ўтказдилар, натижага кўра Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда йилига 40 мингга яқин бевақт ўлимга газ плитасидан фойдаланишда ҳосил бўладиган азот диоксиди таъсири сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, бундай плита астмага олиб келиши мумкин.

Ҳар учинчи Европа оиласида газ плиталари ишлатилади. «Жамоат саломатлиги нуқтаи назаридан, газ плиталари заҳарли», деди тадқиқот раҳбари Хуана Мария Делгадо-Саборит.

Тадқиқот Европа иқлим фонди нотижорат ташкилоти томонидан молиялаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг