Бухорода институт декани ўринбосари қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Бухоро муҳандислик технология институти факультет декани ўринбосари институтнинг 1-босқич талабаси Х.нинг ишончига кириб, ўзининг ваколатли танишлари орқали унинг ўқишини 500 АҚШ доллари эвазига кундузги бўлимдан сиртқи бўлимга кўчириб беришини ваъда қилган. Ўринбосар олдиндан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter