9 феврал куни баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади
![9 феврал куни баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/920__95_2899232127.jpg)
Бугун кундузи куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёгади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter