Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон бўйича 28-30 апрель кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба куни республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 28-33 даража атрофида бўлади.

Пойтахтимизда бугун кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг