Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бошқаларнинг ёрдами ва миллионлар

Бошқаларнинг ёрдами ва миллионлар

Агар сиз таълим, тажриба, қобилият ҳамда ўзгаларга таъсир этишдан фойдаланишни ўргансангиз, муваффақиятга янада тезроқ ва ишончли равишда муяссар бўласиз.

Капитан Эдди Риккенбейкернинг айтишича, унинг энг яхши қобилияти «ўзгаларнинг ақлий фаолиятидан дўстона ёрдам руҳида фойдаланиш»дан иборат бўлган.

– Агар мен ўзимнинг долларимни сизники билан алмаштирсам, бизда умумий мавжуд бўлганидан ортиқча ололмаймиз, – деган эди Риккенбейкер. – Аммо мен ўз ғоямни сизникига алмаштирсам, унда икки баробар бой бўламиз. Шунингдек, бир жамоада ишлаш ─ бу биз учун руҳий бойлигимизни бир неча баробар кўпайтириш воситасидир.

Ёдингизда бўлсин, икки ёки ундан ортиқ ҳамкорлик доирасида ишловчи кишилар бир-бирини тўлдиради ва қобилиятларини қўллаб-қувватлайди. Бу битта одамга нисбатан гуруҳ бўлиб ишлаш натижасидир. Аммо сиз бошқаларнинг ёрдамини кутар экансиз, теппа-тенг алмашувга тайёр бўлишингиз керак. Бунга қуруқ қўл билан келишингиз мумкин эмас, албатта.

Буюклик сарчашмаси Томас Эдисонга ихтиро сифатида унинг қобилиятини ягона мақсадни амалга ошириш учун ишловчи алоҳида одамлардан иборат жамоа тўплашига хизмат қилди. Унинг ҳар бир аъзоси ўз соҳасида Эдисондан кам билимга эга эмас эди.

Иллинойс штатининг Салем шаҳрида яшовчи муҳандис–механик Алойд Уикснинг миясига нефть сақлайдиган цистерна конструкцияси ҳақида нодир фикр келиб қолди. Аммо уни ишлаб чиқиш катта пул талаб қиларди. Уикснинг қўшниси, муваффақият қозонган тиш даволовчи табибда уники каби муҳандислик билимлари йўқ эди. Аммо ўз даврида тиббиёт амалиётида жамғарилган маблағ бор эди. Ҳамкорликда амалга оширилган ишга ҳар бири ўзига яраша ҳисса қўшди ва Уикс ғоясининг амалга оширилиши уларга ойма-ой минг доллардан соф фойда келтирди.

Гуруҳ муваффақиятли ишлашининг биринчи даражадаги аҳамиятли омили ҳар бир аъзонинг фаолияти туфайли қўлга киритилган даромаддаги иштирокидир. Акс ҳолда эртами-кечми, гуруҳ албатта парокандаликка учрайди.

Бир куни кечки пайт Генри Форд ўзининг заводида сайр қилар экан, фаррош билан гаплашиш учун тўхтади.

– Сенга ишинг ёқадими? ─ деб сўради ундан Форд.

– Ҳа, ─ деб жавоб берди фаррош, ─ агар мана бу металл қипиқларини ташлаш ўрнига сотсангиз-у, олинган пулнинг бир қисмини менга берганингизда, менга янада кўпроқ ёққан бўларди.

Форд эртаси кунниёқ ушбу ғояни амалга оширишга киришди. Бу эса компанияга муайян маблағни тежаш ҳамда фаррошга хизмат пиллапояларидан кўтарилиш имконини берди.

Муваффақиятни қўлга киритиш учун нима талаб этилади ўзи? Сизга керак бўлган нарса бошқада борми? Эвазига нимани таклиф қила оласиз? Эҳтимол, сизда бор нарса бошқа бирор кишига керакдир ва унинг айнан ўзидир?

Бундай ҳолатда сиз имкониятларингизни жамлашингиз ва муайян даражада муваффақиятга эришиш йўлидаги курашингизни енгиллаштиришингиз керак.

Эски нақл жуда тўғри айтилган: «Битта калла яхши, аммо иккитаси ундан ҳам яхши!»

(Наполеон Хилл китобидан)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг