Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Болалар» ва «Aдабиёт» нимани англатишини биламизми?

«Болалар» ва «Aдабиёт» нимани англатишини биламизми?

фото: интернет, очиқ манба

Юртимизда бўладиган болалар адабиётига оид ҳар қандай суҳбатни интернетда топсам мириқиб кўраман. Суҳбатлардан кўп нарса ўрганаман. Лекин мени бир нарса ҳайрон қолдиради.

«Болалар адабиёти» ҳақида гаплашаётганда ҳамма «кўрпа»ни ҳар томонга тортади.

«Болалар адабиёти», деганда кимдир 7дан 70 ёшгача бўлган ҳар қандай диний китоб, кимдир 7 дан 70 ёшгача бўлган ҳар қандай тарбиявий китоб, кимдир болага энциклопедик билимларни берадиган китоб, кимдир тилнинг гўзаллигини таништирувчи китоб (Навоий асарлари), кимдир Дисней қаҳрамонлари билан таништирувчи китоб, кимдир дарслик, кимдир ўқишни ўргатадиган китоб, кимдир эртак, кимдир ранг-баранг расмларга эга тўпламни ва яна кўплаб турли хил хусусиятларга эга китобларни тушунади.

Ҳеч бири ҳам тўғри эмас.

Aслида «Болалар адабиёти», деган тушунчага аниқ бир таъриф бериш учун, биз авалламбор «Болалар» ва «Aдабиёт» нимани англатишини ўзимиз учун белгилаб олишимиз керак.

Болалар – бу 0 дан 16 ёшгача бўлганларми ёки фақат мактаб ўқувчиларими ёки боғча ёшидагиларми? Балки ўсмирлардир?

Ундан сўнг, биз болалар жамиятда қандай бўлишини истаяпмиз? Биз китоблар орқали уларни қаерга етакламоқчимиз? IT соҳаси мутахассислигигами, шифокорликками, балки Россияда бориб ишлашгами?

Бундан кейин биз қандай оилада ўсаётган болаларни назарда тутяпмиз? Ота-онаси дам олиш куни кутубхонага олиб бориб, ундан сўнг музқаймоқ ейдиган боланими ёки отаси кечки пайт ишдан ичиб келган ёки иккинчи оиласи бор отанинг боласини?

Яна бир масала, жисмонан қандай болани назарда тутамиз? Спорт билан шуғулланадиган соғлом боланими, кўзи ожиз боланими, аутист боланими ёки жисмонан соғлиғида нуқсони борлариними? Aктив ёки пассив характердаги боланими?

Биз болалар деганда кимни назарда тутамиз доим?

Aна шу саволга жавоб бермай туриб қандай қилиб биз «Болалар адабиёти» қандай бўлиши кераклиги ҳақида суҳбатлаша оламиз?

Болалар бу фақат «иккичи» ва «аълочи» лар эмас.

Болалар хилма-хил, ниҳоятда хилма-хил бўлади ва биз шуни билсак, ўзимизга белгилаб олсак, нафақат аълочилар балки ҳар бир бола китоб ўқиши кераклигини тушунсак ва шунинг маъсулиятини ўз бўйнимизга олсак, шундай болалар учун адабиёт қандай бўлиши кераклигини топа оламиз.

Биз бугун болалар адабиёти ҳақида суҳбат қураётганимизда жуда тор ўтган аср доирасидаги тушунчаларда фикр юритиб қўймаяпмизми?

                                                                                               Болалар ёзувчиси Динара Мўминова 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг