Боку–Грозний самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида қулаб тушди
Бокудан Грознийга парвоз қилган Azerbaijan Airlines компанияси самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида қулаб тушди.
Дастлабки тафсилотлар:
- Самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.
- 14 киши шифохонага етказилган.
- Грозний аэропорти ҳалокатга учраган самолёт Чеченистон пойтахтига туман тушгани боис Махачқалъага йўналтирилганини маълум қилди.
- Ҳалокатга самолёт қушлар галаси билан тўқнашгани сабаб бўлган: Embraer 190 экипажи тўқнашув оқибатида рул бошқаруви бузилгани ҳақида ерга сигнал берган.
- Йўловчилар асосан россияликлар бўлган.
Маълумотлар ўзгариши мумкин!
Тўлдирилган маълумот:
Самолёт бортида Озарбайжоннинг — 37, Россиянинг — 16, Қозоғистоннинг — 6, Қирғизистоннинг — 3 нафар фуқароси бўлган, деб хабар берди Tengrinews агентлиги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter