Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим тоифа кишиларга бензин сотиб олиш учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Айрим тоифа кишиларга бензин сотиб олиш учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2024 йил 15 майдаги қарори билан айрим тоифа кишиларга бензин сотиб олиш учун тўланадиган компенсация миқдорининг янги қийматлари белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2024 йил 2-чоракдан бошлаб 128 700 сўмни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, бензин учун компенсация миқдори охирги марта 2024 йилнинг 1-чорагида 124 780 сўмга оширилган эди.

Маълумот учун, бир қатор шахсларга автомобил бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми ойлик пул компенсацияси сифатида тўланади.

Бензин учун компенсация тўловлари эса «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан молиялаштирилади.  

Қуйидагилар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эга:

  • уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
  • I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг