Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим нафақалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди

Айрим нафақалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди

Президентнинг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб айрим ижтимоий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Жумладан:

  • Ёшга оид нафақа;
  • Боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
  • Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
  • Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
  • 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
  • Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
  • Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
  • Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа («Суюнчи пули»);
  • Дафн қилиш учун нафақа («Дафн пули»).

Бунда, ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тариби сақлаб қолингани ҳолда, фуқаролар мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча саволларига туман ёки шаҳарлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг