Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aвстралия дунёдаги энг катта аккумулятор батареясини қурмоқчи

Aвстралия дунёдаги энг катта аккумулятор батареясини қурмоқчи

Фото: «Maitlandmercury.com»

Aвстралиянинг CEP Energy энергетика компанияси дунёдаги энг катта аккумулятор тармоғини барпо этмоқчи.

Компания бош директори Питер Райтнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Aвстралия корхоналари учун экологик тоза, ишончли ва тежамкор энергия ишлаб чиқариш ҳамда сақлаш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Тизим қуёш ва шамол электр станцияларидан олинадиган энергияни тўплаб, мамлакат электр тармоқларига етказиб беради.

Аккумулятор тармоғи қуёш ва шамол электр станцияларига электр энергиясини сақлаш учун зарур. Чунки уларнинг ишлаб чиқарилиши мунтазам эмас.

Ҳозирда дунёдаги энг катта аккумулятор тармоғи AҚШда жойлашган бўлиб, унинг қуввати 250 мегаваттни ташкил этади.

Aвстралия эса 1,2 гигаваттли қувватга эришишни режалаштирмоқда.

Тизимни ишга тушириш 2023 йилга мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг