Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёевнинг Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Мирзиёевнинг Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

21 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шу жумладан ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг