Арам Варданян ва Рустам Ассакалов чорак финалга чиқди
Бугунги кун доирасида спорт курашлари бўйича мусобақалар давом эттирилмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича -77 кг вазнда Арам Варданян Олимпиададаги дебютини мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмонга қарши ўтказди. Якунда спортчимиз ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди.
Чорак финалда юртдошимизга амалдаги Осиё чемпиони Нао Кусака рақиблик қилади.
Юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятки старт олди. Тажрибали курашчимиз 1/8 финалда гондураслик Кевин Мехияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда унга арманистонлик Артур Алексанян рақиблик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter