Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасини янги бош мураббий бошқаради

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасини янги бош мураббий бошқаради

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, яқин йилларда ҳам Ўзбекистон шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиб келган Рустам Ассакалов энди асосий жамоа бошқарувига ўтади. Унинг олдига спортчиларни Аичи-Нагоя – 2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли мутахассис Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Ассакалов фаолияти давомида учта Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 1 тадан кумуш ва бронза, қитъа биринчиликларининг эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг