Антарктидада рекорд даражада иссиқ ҳарорат қайд этилди
Антарктидада янги ҳарорат рекорди ўрнатилди. «Восток» станциясидаги термометр минус 34,2 даражани кўрсатди. Бу бутун кузатувлар тарихидаги август ойидаги энг иссиқ кўрсаткичдир, деб хабар бермоқда «МИР 24» телеканали.
Июль ва август ойларида Антарктидада ўртача ҳарорат 65 даража совуқни ташкил қилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, кескин исиш иқлим шароитига жиддий таъсир қилмайди.
Восток станциясидаги ҳарорат сайёрадаги энг экстремал ҳисобланади. Уларни ўлчаш учун минус 100 дан плюс 20 даражагача бўлган махсус ўлчовли термометрлар қўлланилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter