Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Антарктида доим ҳам музлик ўлкаси бўлмаган

Антарктида доим ҳам музлик ўлкаси бўлмаган

Фото: 5-канал

Ер майдони АҚШ ҳудудидан қарийб тўрт баравар катта Антарктида юзаси қалинлиги бир неча километргача муз билан қопланган. Live Science ёзишича, бу ерлар, яъни Жанубий қутб доим ҳам музлик ўлкаси бўлмаган.

«Антарктидада муз қалқони шаклланиши 34 млн йил аввал бошланган. У даврларда материкнинг аксарият қисми тундра ва игнабаргли ўрмонлардан иборат ҳозирги шимолий Канадани эслатган», — деди Кембриж университети палеоклиматологи Эрик Волф.

Қуйи ҳароратлар муз қоплами майдонига таъсир қилувчи муҳим омил саналади. Тахминан 50 миллион йиллар аввал Ерда ўртача ҳарорат Фаренгейт бўйича 25 даража (Целсий бўйича 14 даража) атрофида бўлган, аммо кейинги 16 млн йилда ҳарорат тинмай пасайишда давом этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг