Андижонда 39 та машинаси бор фуқаро 128 та жарима тўлашига тўғри келди
Андижонлик М.И. (аёл) эгалигида бўлган 39 нафар машина ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жами 57,2 млн. сўм жарима тўлади.
ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон туманлараро бўлимига ўтган 8 ой давомида келиб тушган 128 та жарима солиш тўғрисидаги қарорларга кўра, М.И.дан жами 57 235 000 сўм ундирилиши белгиланган.
Қарздорга берилган огоҳлантиришлар натижасида барча жарималар тўлиқ тўланган. Шулардан, 66 та 32 104 500 сўмлик жарималар август ойида ундирилган.
Маълумотларга кўра, М.И. эгалигидаги машиналардан бошқа шахслар ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келади ва автомашина эгаси ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилган ҳар бир йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун қўлланилган жарималарни ўзи тўлашига тўғри келади. Сабаби, жарималар тўлиқ тўланмагунига қадар ижро ҳаракатлари давомида жарима майдонига олиб кириб қўйилган автомашина чиқариб юборилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter