Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ бир корхонанинг 130 та автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилди 

МИБ бир корхонанинг 130 та автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилди 

Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлимида, шу кунга қадар, кредит ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлар бўйича 350 та 56 млрд 948 млн. 450 сўмлик ҳужжатлар тамомланилишига эришилган.

Қайд этилишича, ҳозирда, 173 та – 28 млрд 300 млн сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 36 та банклар фойдасига ундирилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорларга тегишли бўлган кўчар ва кўчмас мулклар ҳамда автотранспорт воситаларини аукцион савдоси орқали реализация қилиш жараёнлари амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Бюронинг туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор «K.A.» корхонасидан ундирувчи «Kапиталбанк» ATБ банки фойдасига жами 11 млрд 458 млн сўм ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати бўйича қарздорга тегишли 1 та кўчмас мулк ва 5 турдаги транспорт воситалари хатланиб реализация ишлари амалга оширилган ва қарздорга тегишли 130 та автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг