Алиментдан қочиб юрган ота ҳийла билан қўлга олинди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 2 нафар фарзандларига 75,4 млн сўм алимент тўлашдан қочиб юрган отага қидирув эълон қилинган эди.
Мазкур ижро юзасидан Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочилари билан ҳамкорликда собиқ хотини Н.С. ҳийла ишлатди: қарздор эрига телефон қилиб, фарзанди оғир ҳолатда эканлиги ва унга қон қуйиш кераклигини, аммо унга фақат отасининг қони тушишини айтди.
Фуқаро Д.А. шунда ҳам пул йўқлигини ва у Тошкентда эканлигини, ҳаттоки етиб боришга йўл кираси йўқлигини важ қилади.
Шунда давлат ижрочилари Тошкентда қарздорнинг манзилига уни олиб келиши учун машина жўнатишади. У тўғри қон қуйиш марказига келтирилган ва зудлик билан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан отага нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter